Арбовируслар
Appearance
Арбовируслар – қон сўрувчи ҳашаротлар (чивин, искабтопар, кана ва бошқалар) орқали тарқаладиган вируслар. Уларда РНК бўлади. Ҳозир 300 дан ортиқ тури маълум. Улар бўғимоёқлилар организмида яшаб, ҳашаротлар чаққанда ўтади. Арбовирусларнинг 100 дан ортиқ тури одамларда ҳар хил юқумли касалликлар (масалан, геморрагик иситма, сариқ иситма ва бошқалар)ни қўзғатади.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |