Гонолулу
Appearance
21°18′16.9″Н 157°51′25.9″W / 21.304694°Н 157.857194°W | |
Мамлакат | АҚШ |
Асос солинган | 1907 |
Майдон | 177.2 км2 (68.4 кв ми) |
Аҳолиси (2010) |
390 738 |
Почта индекс(лар)и | 96801–96850 |
|
Гонолулу — АҚШдаги шаҳар ва порт. Гавайи штатининг маъмурий маркази. Тинч океандаги денгиз ва ҳаво йўлларининг муҳим тугуни. Оаху о.нинг жан. соҳилида жойлашган. Аҳолиси 371,6 минг , шаҳар атрофи билан бирга 800 мингдан зиёд киши (2000). Шакар-қанд, мева-консерва ва балиқ-консерва заводлари, кемасозлик корхонаси бор. Гавайи о.лари ташқи савдосининг деярли ҳаммаси Гонолулуорқали ўтади. Курорт жой. Туризм марказларидан. Гонолулуда университет (1919), Тинч океан алоқа институти, халқаро аэропорт ва б. бор. Гонолулудан ғарброқдаги Перл-Ҳарбор бухтасида АҚШнинг Тинч океандаги энг йирик ҳарбий денгиз базаларидан бири жойлашган.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |