Jump to content

Непал

From Vikipediya
Непал Қироллиги
नेपाल
Нēпāл
Непал байроғи
Шиорजननी जन्मभूमिष्च स्वर्गादपि गरियसि
(Санскритча: Она ва Онаватан Самога қараганда улуғдир)
Мадҳия: Растрия Гаан
Лоcатион оф Непал
Пойтахт Катманду
Расмий тил(лар) Непалча
Ҳукумат Президентлик Республика
Бидҳя Деви Бҳандари
Кҳадга Прасад Оли
Мустақиллик (Притҳви Нараян Шаҳ бирлаштирган)
• Сана
1768-йил 21-декабр
Майдон
• Бутун
140,800 км2 (95-ўрин)
• Сув (%)
2.8
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
27,676,547 (40-ўрин)
• Зичлик 196/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$42,260 мил. (83-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$1,527
Пул бирлиги Непалесе Рупеэ (НПР)
Вақт минтақаси УТC+5:45
• Ёз (ДСТ)
УТC+5:45
Қисқартма НП
Телефон префикси 977
Интернет домени .нп

Непал ёки расмий номи Непал Федератив Демократик Республикаси — Жанубий Осиёда, Ҳимолай тоғининг марказий қисмида жойлашган давлат. Майдони 140,8 минг км². Аҳолиси 29,2 миллион киши (2022). Пойтахти — Катманду шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 14 зонага, зоналар эса туманларга бўлинади.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Непал — конституцияли монархия. 1990-йил 9-ноябрда қирол томонидан эълон қилинган конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — қирол (2001-йилдан Гянендра Бир Бикрам Шоҳ Дев). Қонун чиқарувчи ҳокими-ятни қирол ва икки палатали парламент (Вакиллар палатаси ва Миллий кенгаш), ижроия ҳокимиятни қирол ва бош вазир бошчилигидаги Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.

Табиати

[edit | edit source]

Н. ҳудудининг аксар қисмини Ҳимолай тоғлари эгаллайди. Шим,-ғарбдан жануби-шарққа томон 2 тоғ тиз-маси чўзилган. Н.нинг шимолий ва шарқий чегараларида Жомолунгма (Эверест, Ер юзидаги энг баланд чўққи, 8848 м) ва Канченжанга (8585 м) тоғлари жойлашган. Олдинги тизмалар анча паст (Маҳабҳарата, 2959 м гача, Сивалик, 2277 м гача). Тоғлар оралиғида кўпгина водий ва ҳавзалар бор. Уларнинг энг каттаси — Катманду водийси. Жанубида Ҳиндгангтекислигининг шимолий чеккаси ётади.

Иклими баланд минтақага хос субекваториал муссонли. Жанубида январнинг ўртача температураси 15°, сойликларда 0—10°, 4 минг м дан юқорида йилнинг кўп вақтида температура манфий. Июлнинг температураси жанубда 30°, сойликларда 20°, 4,5—5 минг м баландликларда 10°. Жанубий тоғ этаклари ва ён бағирларида йилига 2000 мм дан ортиқ, сойликларда 1500 мм дан кам ёғин тушади.

Дарёлари жўшқин, катта гидроэнергия захирасига эга. Йирик дарёлари: Карнили, Гандак, Коси, Багҳмати. Ҳимолай этаклари ва жанубий ён бағирларида муссон иклимли ўрмонлар, бот-қокликларда чангалзорлар, қияликларнинг ўрта қисмида доим яшил ўрмонлар, 3 минг м дан юқорида игна баргли ўрмонлар, 4 минг м дан юқорида чангалзорлар, субалп ва алп ўтлоқлари бор. Ҳайвонот дунёси бой ва хил-ма-хил. Чангалзорларда фил, йўлбарс, леопард, каркидон, тўнғиз, турли май-мунлар, қушлардан тўтиқуш, товус учрайди. Заҳарли илон кўп. Тоғларда ҳимолай айиғи, қор қоплони, арҳар ва ёввойи эчкилар яшайди. Лантанг, Сагарматҳа, Читауэн миллий боғлари бор.

Аҳолиси ҳинд ва тибет-хитой тили оиласининг 60 тил ва шевасида сўзлашади (шундан 14 таси ўз ёзувига эга). Асосий халқи непаллар (52,3%) мамлакатнинг маркази ва жануби-ғарбида яшайди. Майтхиллар, бхожпурлар, та-манглар, тҳарулар, неварлар ҳам бор. Давлат тили — непал тили. Аҳолининг 90% га яқини ҳиндуиликка эътиқод қилади, 7,5% будда, 2% га яқини ис-лом динида. 10%га яқин ақоли шаҳарларда истиқомат қилади. Йирик шаҳарлари: Катманду, Биратнагар, Патан, Бҳақтапур.

Тарихи

[edit | edit source]

Милоддан аввалги 1-минг йилликнинг ўрталарида тоғ этакларидаги чангалзорларда видех, шакя, малла, личчҳавларнинг қабила бирлашмалари яшаган. Мезолит даврида тоғ водийларига негр-австралоид ва монголоид қабилалари (невар, кирати ва бошқа халқларнинг аждодлари) келиб ўрнашган. Милоднинг дастлабки асрларида Н. (Катманду) водийсида Невар давлати пайдо бўлган. У ҳинд маданияти таъсирида ривожланган, Тибет ва Хитой билан алоқа ўрнатган. 15-асрда Невар бир неча майда давлатлар (Бҳадгаон, Патан, Катманду, Жумла, Палпа ва бошқалар)га бўлинган. Н.нинг шарқий қисмида бирлашган кирати ва лимбу қабилалари жойлашган эди. Ҳиндистондан Н.га кўплаб ҳинд-орий аҳолисининг кўчиб келиши (12-аср) ва уларнинг маҳаллий магар, гурунг ва бошқа қабилалар билан аралашиб кетиши натижасида кхас-кура (ҳозирги Непал) тилида сўзлашувчи кхас халқи шакллана бошлади. 15—16-асрлардакхаслар Н. ҳудудида энг йирик этник гу-руҳга айланди. 16—17-асрларда кхас-ма-гарларнинг Гуркҳ давлати кучайди. Унинг ҳукмдори Рам Шоҳ (1605—32 йиллар ҳукмронлик қилган) ҳокимиятни марказлаштириш мақсадида бир неча маъмурий ислоҳлар ўтказган, қонунлар тўпламини мукаммаллаштирган. Нараян Притҳви даври (1742—69)да Гуркҳ давлатига қўшни давлатлар қўшиб олиниб, марказлашган Н. давлати пайдо бўлди.

18-аср охирига келиб, Н. ҳудуди ғарбда Кашмир, шарқда Секкимгача кенгайди. 18-асрнинг 2-ярмидан Н.га Англиянинг Ост-Индия компанияси хавф сола бошлади. 1814-йил компания гуркҳларни инглиз чегара постларига ҳужум қилишда айблаб, Н.га уруш эълон қилди. Н. қўшинлари инглизларнинг ҳарбий кучларига қарши тура олмади. 1816-йил Н. Англия билан асоратли шартномага имзо чекди. Шартномага кўра, Катмандуда Англиянинг резиденти бўлишига рухсат этилди; мамлакатнинг ташқи сиёсати бутунлай инглизлар назорати остига ўтди. 1846-йилда компания Рана уруғи бошлиғи Жанг Бахрдирга давлат тўнтариши ўтказиб, ҳокимиятни эгаллашда ёрдам берди. Қирол номигагина давлат бошлиғи бўлиб қолди. Рана уру-ғидан чиққан ҳокимлар ташқи сиёсатда инглизлар кўрсатмасига мувофиқ иш кўрдилар. Н.нинг ташқи давлатлардан ажратиб қўйилганлиги, мамлакат бойликлари чет элга олиб кетилиши, мамлакатнинг географик ва иқтисодий жиҳатдан ажралганлиги ишлаб чиқа-рувчи кучларнинг ривожланишига тўсқинлик қилди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Осиё мамлакатларидаги миллий озодлик курашининг муваффақиятлари ва мустамлакачилик сиёсатининг инқирози Н. халқига қарамликдан қутулиш учун қулай имконият яратди. Ҳиндистондаги непаллик сиёсий муҳожирларнинг фаолияти кучайди. Калкуттада Н. миллий конгресси партиясига асос штили (1947). Рана ҳукмронлигига қарши бирлашган ф��онт тузилди ва унинг ҳаракати натижасида Рана ҳукмронлиги тугатилди (1951). 1951-йил 18февралдабош вазир мансабининг наслдан наслга утиши бекор қилинди. Н.нинг муваққат кон-ституциясида партия ва ташкилотлар тузиш ҳуқуқи, умумий сайлов ҳуқуқи эълон қилинди. 1959-йил парламенцайло-вида Н. конгресси партияси ғалаба қозонди. Бу ҳукумат ер ислоҳоти ўтказиш, маъмурий аппаратни ва суд ишларини қайта ташкил этиш, мехнаткашлар аҳво-лини яхшилашга ваъда қилди, лекин уларни амалга ошира олмади.

Ижтимоий ва иқтисодий низолар кескинлашган шароитда қирол Маҳендра Бир Бикрам Шоҳ Дев (1955—72 йиллар Н. қироли бўлган) парламент ва ҳукумат аъзоларини тарқатиб, бутун ҳокимиятни ўз қўлига олди (1960-йил 15-декабр). Барча сиёсий партия ва таш-килотларнинг фаолияти тақикланди. Янги конституция (1962)га мувофиқ, Н.да панчаятлар — маҳаллий ва мар-казий ҳокимият (Миллий панчаят) ижроия органлари тартиби ўрнатилди. Ҳукумат назоратидаги деҳқонлар, ишчилар, ёшлар, хотин-қизлар, болалар ташкилотлари тузилди. Балоғатга етмаганларни никохдан ўтказиш, турли меҳнат мажбурияти, мажбурий меҳнат шакллари тақиқланди, каста (табақа) тизими бекор қилинди. Н. — 1955-йилдан Қўшилмаслик ҳаракати, 1956-йилдан БМТ аъзоси. Н. қироллиги 1992-йил 2-январда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган. Миллий байрами — 28-декабр — қирол туғилган кун (1945).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

[edit | edit source]

1961-йил 5-январда қирол фармони билан мамлакатдаги барча сиёсий партиялар тақикданган эди. 1979-йил 2-майда куп партияли тизимга қайтиш масаласи юзасидан миллий референдум ўтказилди. 1990-йил 11-апрелда сиёсий партияларнинг ошкора фаолиятига ижозат берилди. Асосий партия ва касаба уюшмалари: Миллий демократик партия, 1990-йил майда асос солинган; Н. конгресси партияси, 1947-йилда тузилган, 1960-йил декабрда тақиқланган, 1990-йил апрелдан яна ошкора фа-олиятбошлаган; Н. коммунистик партияси, 1991-йилда тузилган. Н.нинг барча касаба уюшмалари 1990-йил 11-апрелдан ошкора фаолият кўрсата бошлади.

Хўжалиги

[edit | edit source]

Н. — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 60%, саноат ва қурилишнинг улуши 14%. Иқтисодий фаол аҳолининг 92% аграр соҳада банд.

Қишлоқ хўжал и гининг асосий маҳсулоти — шоли. Н.да шакарқамиш, жут, чой, тамаки, ер ёнғоқ, хантал, буғдой, маккажўхори, соя, ситрус мевалар, арпа, жавдар, картошка, кора бушой, тоф шолиси, беда, зираворлар ҳам етиштирилади. Уларнинг баъзилари 4 минг м баландликда экилади. Н. шимолда қўтос, сзо (қўтос билан сигирнинг дурагайи), қўй, эчки, ўрта ва жанубий қисмида зебусимон сигир ва буйвол боқилади. Қорамолдан, асосан, улов сифатида фойдаланилади. Тоғ ўрмонларида ёғоч тайёрланади.

Саноати аксарият кичик ва ярим кустар корхоналардан иборат. Уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланиб, озиқовқат ва кенг истеъмол моллари ишлаб чиқарилади. Бирганж, Биратнагарда қанд-шакар, Жанакпурда тамаки, шоли оқлаш ва бошқа озиқ-овқат корхоналари, жут ва ип газлама фабрикалари бор. Ёғочсозлик, қоғоз, кимё, чарм пояб-зал, ғиштчерепица ишлаб чиқариш, темирчилик корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Фойдали қазилмалар — кўмир, олтин, оҳактош, темир руда, сланец, мис, қўрғошин, слюда, магнезит, талк, охра конлари топилган бўлса ҳам, деярли ўзлаштирилмаган. Улардан оз миқдорда кустар усудда қазиб олинади. Йилига ўртача 740 млн. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади.

Транспорти суст тараққий этган. Автомобил ва от-улов йўллари узунлиги — 7007 км, тор изли темир йўл узунлиги — 104 км; 42 км.лик осма йўл бор. Ҳиндистон, Бангладеш, Мянма, Покистон, Таиланд билан авиация қатнови йўлга қўйилган.

Н. четдан машина-ускуналар, нефт маҳсулотлари, саноат моллари, автомобиллар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, станоклар, электр асбоблари, қурилиш материаллари олади. Четга гилам, жут ва ип газламадан таерланган буюмлар, шоли, хом тери, мойли экинлар маҳсулоти, доривор ўтлар, зираворлар, бадиий ҳунармандчилик буюмлари чиқаради. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: Ҳиндистон (товар айланмасининг 30% дан кўпроғи), Германия, Япония, Хитой, АҚСҲ, Швейсария, Белгия, Сингапур. Чет эл сайёхлиги ва алпинизм ривожланган. Пул бирлиги — не-пал рупияси.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

[edit | edit source]

1950-йилларнинг бошида мамлакат аҳолисининг 96% саводсиз эди. 2000-йил арафасида аҳолининг саводхонлик даражаси 40% га етди. Н.да ўрта таълим умумий, касб-ҳунар ва санскрит мактабларига бўлинади. Қ.Х., техника, ўрмоншунослик, кончил и к мактаблари, тиббиёт ва педагогика би-лим юртлари бор. Энг йирик илмий ва ўқув маркази — Трибҳуван номидаги университет бўлиб, унинг хузурида 11 коллеж (Миллий коллеж, Тричандра коллежи, савдо-сотиқ, ҳуқуқ, санскрит коллежи ва бошқалар) ташкил этилган. Н. Қироллик академияси адабиёцҳунослик, тилшу-нослик, санъацҳунослик, маданият, Н. тарихига оид китоблар, дареликлар, луғатлар нашр этади. Катмандуда Миллий кутубхона, Трибҳуван номидаги университет кутубхонаси, Марказий кутубхона, Н. Миллий музейи бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви

[edit | edit source]

Н.да 400 дан кўпроқ газ. ва журнал нашр этилади. Энг муҳимлари: "Аваж" ("Овоз", непал тилида чиқадиган ҳафталик газ.), "Арати" ("Чирок", непал тилида чиқадиган ҳафталик газета, 1966-йилдан), "Арпан", ("Фи-дойилик", непал тилида чиқадиган ҳафтанома, 1964-йилдан), "Горкхапатра" ("Гуркхлар газетаси", непал тилида чиқадиган кундалик газета, 1954-йилдан), "Коммонер" ("Оддий инсон", инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1954-йилдан), "Мазерленд" ("Ватан", инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1957-йилдан), "Непали" ("Непаллик", ҳинд тилида чиқадиган кундалик газета, 1958-йилдан), "Райзнинг Непал" ("Тиклана-ётган Непал", инглиз тилида чиқадиган кундалик ҳукумат газета, 1965-йилдан) "Самикша" ("Танқид", непал тилида чиқадиган ҳафталик газета, 1958-йилдан). Раштрия Самачар Самити — РСС миллий ахборот агентлиги 1962-йилда тузилган. Н. радиоси 1951-йилдан, Н. телевидениеси 1986-йилдан ишлайди.

Адабиёти

[edit | edit source]

Н. адабиёти санскрит, непал ва невар тилларида. Қад. адабий ёдгорликлар — эпиграфика (милодий 1-минг йилликнинг ўрталари), вашша-вали, маҳатмя — "Сваямбҳу пурана" (10-аср), "Непали маҳатмя" (11 — 15-асрлар) санскрит тилида яратилган. 15-асрдан бошлаб дунёвий адабиёт юзага келди. Поэзияда стути жанри (худо ва қирол оиласи шаънига тўқилган мадҳиялар) асосий ўринни эгаллади, ишқий лирика ривожланди. 18-асргача "Маҳабҳарата", "Рамаяна" ва пураналардан драмалар учун сюжетлар олинди.

19-асрда непал тилининг давлат тилига айланиши билан непал адабиёти яратила бошлади. Басанта, Индирас, Ядунатҳ, Рагхунатҳ, Б. Кесари каби шоирлар анъанавий сюжет (Кришна ҳаёти та-рихи ва бошқалар)дан фойдаландилар. Бханубҳақта Ачаря ижоди шеъриятда янги босқич бўлди. 19-аср бошида насрий асарлар ҳам ёзила бошлади (Маценд-ранатҳа тўғрисида ривоят" ва бошқалар). 1888-йил маърифатпарвар Мотирам Бҳатта Н.да биринчи ойнома — "Гуркҳа Бҳарат жи-ван"га асос солди. 20-асрда шоир Дх. Коирала биринчи бўлиб оддий инсон мав-зуига мурожаат қилди. Н. адабиёти ҳинд чҳаявадаси (романтизми) ва инглиз романтикаси таъсирида ривожланди. Г. Майнали, П. Шалишер, Б. Бҳикшу, К. Малла, Б. Тивари, М. Коирала, Б. П. Коирала, Готҳале ва бошқаларнинг ўрта ва қуйи табақа аҳоли хаёти тасвирланган ҳико-ялари босилиб чиқди. Рудрараж Пан-дейнинг "Рупмати", "Севги", "Гуноҳини ювиш", Рамирасаднинг "Тақдир гар-диши" романларида маънавий камолотга етиш ғояси акс эттирилган. 30-йилларда драматург Б. Сама ўз песалари ("Мен", "Севгига бағишланган")да ёш болалар никоҳи ва хотин-қизлар хуқуқсизлигига қарши чиқди. 1951-йил Рана сулоласининг ағдарилиши Н. адабиётида ҳам ўз аксини топди. 50-йиллар шеъриятида барча ирқ ҳамда халқдар ўртасида тинчлик ва биродарлик ғоялари куйланди.

Невар тилидаги адабиёт 14-аср охиридан бошлаб ривожланди. 15-асрда тарихий воқеаномалар, афсона ва ривоятларга бой ваншаваллар яратилди. Невар тилига санскрит, форс ва араб тилидаги асарлар, "Минг бир кеча" ва бошқа таржима қилинди. Ёзувчи Ништҳананд Бажрачаря (1858—1935) диний асар — "Аъло донишмандлик"ни санскритчадан таржима қилди (1909) ва Будда хаётига оид "Чексиз уфклар" насрий асарини езди. 1925-йил асос солинган "Буддҳа дҳарма патрика" журнал невар адабиётининг ривожланишига туртки берди. 1951-йилга келиб, Рана сулоласи ағдарилгач, невар адабиёти кенг ривожланиш имкониятига эга бўлди. Чет элларга кетган кўпгина адиблар ватанга кайтди. 1951-йил "Невар тили жамия-ти" тузилди, у невар тилида асарлар нашр этди. Сударшан Срамарен, Сатя-моҳан Жўши, Ҳемлал Жўшилар тари-хий драмалар яратдилар. Ишварананда Шрестҳачаря "Кўзгу", "Совуқ қон" романларида шаҳар ўрта табақасининг оғир ҳаётини тасвирлади. Шоирлардан Д. Шрестха, К. Чандра, Кхвабилу ва бошқа ватанпарварлик руҳида шеърлар ёзди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

[edit | edit source]

Қад. Н.да Катманду яқинида Бодхнатҳ ва Сваямбхунатҳ ибодатхоналари (иккови ҳам милоддан аввалги 3-асрга мансуб) катта тошлардан ярим гумбазли, минорали қилиб қурилган. 15—18-асрда барпо этилган ибодатхоналар ҳиндларнинг жимжимадор галереяли, гумбазли эҳромлари (Патандаги Кришна-Мандир, 15—17-асрлар)ни ҳам, хитойларнинг рангдор ёғоч ўймакорли пагода (Бҳак-тапурдаги "55 деразали сарой", 1697; Нятапол эҳроми, 1700—08) ларини ҳам эслатади. 19-аср охиридан форс ва араб, 20-аср бошларида Европа неоклассик меъморлиги таъсири сезила бошлади. 1950-йилдан Катманду, Жанакпур ва бошқа шаҳарларда замонавий бинолар қурила бошлади.

Ўрта аср Н. ҳайкалтарошлиги Ҳиндистоннинг Гупталар сулоласи ҳукмронлиги давридаги санъати ва Гандҳа-ра санъати, рассомчилиги эса (11 — 14-асрлардаги қўлёзмалардаги миниатюралар) Шимол-Шарқий Ҳиндистон рассомчилиги билан яқин. 16—17-асрлар санъати раджпут (Ҳиндистон), шунин-гдек, бобурийлар миниатюра мактаби билан боғланган. 15—18-асрларда матога солинган расмлар (тибетча "танка" санами тоифасида) кенг тарқалди. 20-аср рассомчилиги "Бенгалия Уйгониш дав-ри" ҳамда Европа реалистик рассомчилиги таъсирида ривожланди.

Н.да қадимдан ёғоч ва суяк ўймакорлиги, бамбукдан сават тўқиш, кулолчилик, жун ва шойи газламалар, гиламлар тўқиш, олтин ва кумуш такинчоклар ясаш урф бўлган.

Театри ва мусиқаси. Қадимдан театрларда халқ томошалари — нритя (нач)лар кўрсатилган. Ҳар бир халқнинт рамзий маънодаги рақс томошалари бўлган: деви нритя, гҳату нритя (худолар ва афсонавий қахрамонлар ҳаёти) ва бара масе (никоҳ, ҳосил байрамлари ва бошқалар). 15—18-асрлардаги халқ рақс томошалари 20-асрда ҳозирги шаклини олди. "Маҳакали", "Ҳарисиддҳа", "Пачали", "Канкешвари", "Гҳантешвари" каби халқ томошалари тез-тез кўрсатилган. Бҳактапур шаҳридаги Суварна Малла са-ройида "Нав Дурга", "Маҳалакшми" ва бошқа томошалар қўйилган. 3 соат давом этган томошада актёр 8—10 ибора ай-тиб, хор жўрлигида шу сўзларнинг маъносини ўйин билан очиб берган. Турли халқ томошалари таъсирида Н. мумтоз театр жанри — гитинатя (хореографик спектакл) пайдо бўлди.

20-аср 40-йилларида бир пардали драма ривожланди. Драматургиянинг ривожланишига карамай, доимий драматик театр бўлмаган, қаваскорлик труппалари томошпар кўрсатар эди. 1973-йил охирида мусиқали рақс ҳаваскорлар жамоаси мажозий гитинатя "Ҳимоя"ни қўйди. Унда худолар ва афсонавий қаҳрамонлар билан бир қаторда замонавий қаҳрамонлар ҳам иштирок этади. 70-йилларда бу жамоа профессионал труппага айлантирилди. Кейинли йилларда муаллифлар воқеликни тасвирлай бошладилар. Н. радиоси хузуридаги ярим ҳаваскор театр жамоаси замонавий спектак-ллар кўрсатади. 1973-йилда профессионал мусиқа жамоаси ташкил этилди. Қироллик академияси ҳузурида мусикд, халқ рақс ва ашула бўлими бор. Замонавий композиторлар орасида Шива Шанкар, Ната Кажа ва бошқа машҳур.[1]

Галлерея

[edit | edit source]


Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил