Тузлар
Тузлар — кимёвий бирикмалар синфи; оддий шароитда ионли тузилишга эга бўлган кристалл моддалар. Уларга металл катионлари (ёки аммоний ; фосфоний ; гидроксоний катионлари) ва кислота қолдиғи анионларидан ташкил топган моддалар киради. Электролитик диссоциация назариясига мувофиқ, тузлар эритмада мусбат зарядланган ионлар — катионлар (асосан, металлар) ва манфий зарядланган иондар — анионларга диссоциланадиган кимёвий бирикмалардир. Тузлар қуйидаги турларга бўлинади: ўрта (ёки нейтрал) тузлар, нордон (ёки гидро) тузлар, асосли (ёки гидроксо) тузлар, аралаш тузлар, қўш тузлар, комплекс тузлар — натрий сулфат, К4П2О7 — калий пирофосфат, CҲ3CООНа — натрий ацетат. Нордон тузлар ғосил бўлганида кислотадаги водород атомлари металлга батамом алмашинмайди: мас., НаҲСО4 — натрий гидросулфат, Cа(ҲCО3)2 — калций гидрокарбонат. Асосли тузлар ҳосил бўлганида асоснинг барча гидроксил гурухлари металлга тўлиқ алмашинмайди: мас., ЗнОҲCл — пйх гидроксохлорид, [Фе(ОҲ)2]СО4 — темир (П)гидроксосулфат. Асосли тузлардан ташқари оксотузлар .ғам маълум. Улар асосли тузларни сувсизлантириш натижасида олинади; мас., магний гидроксохлорид МгОҲCл сувсизлантирилса, магний оксохлорид МгОCл2 ҳосил бўлади. Аралаш тузлар — асос гидроксидларининг бошқабошқа кислота крлдикларига алмашиниши натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотлар, мас., Са(ОН)2 даги ОҲ~ гурухларининг бирини хлор иони Cл~ га, иккинчисини СЙУ" га алмаштирилса, аралаш тузлар Са(ОС1)С1 келиб чиқади. Қўш тузлар — бирор кислотадаги водород атомларининг турли металларга алмашиниш маҳсулотлари; мас., КНаCО3, КАл(СО4)2. Буларни На2CО3К2CО3, К2СО4А12(СО4)3 шаклида ҳам ёзиш мумкин. Агар бирор қўш тузлар гаркибидаги металлардан бири анион таркибига кирса, бундай қўш тузларни комплекс тузлар деб қараш керак; мас., агар КCлМгCл2 таркибидаги магний метали анион таркибига кирса, К [МгCл3] шаклли комплекс тузлар, 3НаФАлФ3 таркибидаги алюминий метали анион таркибига ўца, На3[АлФ6] шаклли комплекс тузлар келиб чиқади. Умуман қўш тузлар билан комплекс тузлар орасида аник, чегара йўқ: қўш тузлар ацидокомплекслар жумласига киритилади.
Тузлар лаборатория усулида кислота ва асосларни бир-бирига таъсир эттириб олинади. Тузларнинг тавсифли хоссаларидан бири унинг қутбли эритмаларда, айниқса, сувда эрувчанлигидир. Табиатда тузлар кўл, денгиз ва океан сувларига йиғила боради. Сув ҳавзалари қуриганида ўша жойларда ош тузи (НаCл) ва бошқа тузлар конлари пайдо бўлади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларидаги туз конлари 1943—48-йилларда илк ўзбек кимёгарларидан С. Муқимов (1899—1956) рағбарлигидаги илмий экспедиция томонидан ўрганилди. "Денгизкўл" (Бухоро), "Тузкон" (Жиззах), "Шўркон" (Фарғона), "Хўжакон" (Сурхондарё) шўр сув ҳавзаларининг минерал, тузли эритмаларнинг гидрокимёвий таркиби, тузли қатламларнинг ҳосил бўлиш қонуниятлари аникланди. Бу ҳавзалар ош тузи билан бир каторда қимматли натрий сулфат, шунингдек, калийли, магнийли ва бромли тузларга бой эканлиги, тузли қатламларда натрий хлориддан ташқари, таркибида магний ва натрий бўлган астрахонит ва элеолит кўринишидаги минераллар борлиги кўрсатиб беридди. Тажрибалар натижасида тузли конлардан амалда фойдаланиш, тузли эритмалар ва сув ҳавзалари тубидаги балчикдарни маҳаллий шифохоналарда муолажалар учун қўллаш тавсия этилди.
Тузлар табиат ва техникада жуда катта аҳамиятга эга. Тузлар ҳайвон ва ўсимлик организмининг муҳим таркибий қисмидан бири. Ош тузи қадим замонлардан бери овқатга ишлатиб келинади. Тиббиётда ҳам турли тузлар ишлатилади. Металлургия, шиша, тўқимачилик, кўн, локбўёқ саноатларида, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда тузлар кенг қўлланади. Баъзи тузлар (мас., аммоний нитрат, калий нитрат, калий сулфат) минерал ўғитлар сифатида ишлатилади.[1] Кундалик рўзғорда истеъмол учун НаCл тузи (ош тузи) ишлатилади.
Адабиётлар
[edit | edit source]- Мукимов С. М., Исследование взаимодействия в расплавах сульфатов натрия, калия, магния и кальция (в соавторстве), Ташкент, 1949
- Парпиев Н. А.,Муфтахов А. Ф., Раҳимов Ҳ. Р., Анорганик кимё [3-қисм], Тошкент, 2000-2003.
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |