Хартумлилар
Appearance
Хартумлилар (Пробосcида) – сут эмизувчилар синфи туркуми. Устунсимон оёқлари 5 бармоқли. Устки лаби ва бурни жуда чўзилиб хартумни ҳосил қилади (номи шундан). Х. – ўтхўр. Ҳозирги Х.нинг филлар оиласига мансуб 2 тури маълум. Хартумлиларнинг тепа жағидаги 2 та курак тиши ташқарига ўсиб чиққан бўлиб, фил суяги дейилади. Фил суяги жаҳон бозорида жуда қадрланади. Ҳид билиш ва эшитиш органлари яхши ривожланган. Териси қалин, сийрак тукли, серажин бурмалар ҳосил қилади. Фақат ҳозирги қирилиб кетган мамонтлар териси қалин жун билан қопланган бўлган. Хартумлилардан хўжалик ишларида фойдаланилади. Сони камайгани учун айрим жойларда муҳофазага олинган.
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |