Япон архипелаги
Асосий архипелагнинг суний ё'лдошдан олинган тасвиси | |
Геограпҳй | |
---|---|
Cоординатес | 36°Н 138°Э / 36°Н 138°Э |
Ареа | 377,975 км2 (145,937 кв ми) |
Администратион | |
Япония | |
_БЛАНК_ |
Япон архипелаги (Японча: 日本列島, Ниҳон Реттō) Японияни ташкил этувчи 14,125 ороллардан иборат архипелагдир[1]. У Оҳота денгизидан шимоли-шарқда Хитой ва Филиппин денгизлари бўйлаб 3,000 км (1,900 мил) га чўзилган[2]. Архипелаг Тинч океанидан то Евроосиё материги қирғоғигача чўзилади ва шимолдан жанубга учта йирик оролдан иборат: Шимолий-шарқий Япония арки, Жануби-ғарбий Япония арки ва Рюкю орол арки. Даитō ороллари, Изу–Бонин–Мариана арки, Курил ороллари ва Нанпō ороллари архипелагнинг ёнида жойлашган.
Япония Шарқий Осиёдаги энг катта ва дунёда эса тўртинчи энг катта орол мамлакатдир. Япония архипелаги 377,975.24 км² (145,937.06 кв мил) майдонга эга[3][4]. У 4,470,000 км² (1,730,000 кв ми) эксклюзив иқтисодий зонага эга[5].
Терминология
[edit | edit source]"Материк Япония" атамаси Япониянинг катта оролларини узоқ, кичик ороллардан ажратиб туради. Атама Хоккайдо, Хонсю, Кюсю ва Шикоку оролларига нисбатан ишлатилинади.[6] 1943-йилдан Тинч океанидаги урушнинг охиригача Карафуто префектураси (жанубий Сахалин) „Материк Япония“нинг бир қисми сифатида белгиланган. Географик нуқтаи назардан „материк“ атамаси бироз нотўғри, чунки бу атама материкка туташган ҳудудга нисбатан айтилади.
„Уй ороллари“ атамаси Иккинчи жаҳон уруши охирида Япониянинг суверенитети ва императори конституциявий ҳукмронлиги чекланган ҳудуд учун ишлатилган[7]. Бу атама бугунги кунда ҳам архипелагни Япония колониялари ва бошқа ҳудудларидан ажратиб туриш учун кенг қўлланади[8].
Палеогеография
[edit | edit source]-
Япония денгизи ва континентнинг Шарқий Осиёнинг атрофидаги қисми эрта миёсен даврида (23–18 миллион йил аввал)
-
Япония архипелаги, Япония денгизи ва континентнинг Шарқий Осиёнинг атрофидаги қисми о'рта плиоцендан кеч плиоценгача (3,5–2 миллион йил аввал).
-
Япония архипелаги со'нгги музлик максимумида тахминан 20,000 йил аввал, юпқа қора чизиқ ҳозирги қирг'оқларни ко'рсатади
География
[edit | edit source]Архипелаг 14,125 та оролдан иборат[1] (бу ерда периметри 100 м дан ортиқ бўлган ерлар тушунилади), шулардан 430 тасида аҳоли яшайди[9] . Беш асосий орол, шимолдан жанубга қадар жойлашган: Хоккайдо, Хонсю, Шикоку, Кюсю ва Окинава[6]. Хонсю энг катта орол бўлиб, Япониянинг материк қисми деб аталади[10].
Топография қуйидагича бўлинади:
- Хоккайдо, Хонсю ва Шикоку ва унинг атрофидаги ороллар;
- Кюсю ва Рюкю ёйи, бу Рюкю ороллари ва бошқа атрофдаги ороллардан иборат;
- Хоккайдонинг шарқий қисми ва Курил ороллари;
- Нанпō ороллари ва Изу ярим ороли (Изу-Бонин-Мариана ёйининг бир қисми).
Галларея
[edit | edit source]-
Нанпō ороллари жануби-шарққа чо'зилиб, Токио Метрополияси томонидан бошқарилади.
-
Рюкю ороллари Тайванга қараб чо'зилган ва Кагошима префектураси ва Окинава префектураси томонидан бошқарилади.
-
Денгиз туби релефи харитаси, юзаси ва сув ости релефи ва Минами-Тори-Шима, Бентен-жима, Окиноторишима ва Ёнагуни каби оролларни ко'рсатмоқда.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ 1,0 1,1 „Реcоунт wитҳ дигитал мап леадс то доублинг оф листед Жапанесе исландс“. Жапан Тимес (2023-йил 15-феврал). 2023-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Wатер Супплй ин Жапан“ (wебсите). Министрй оф Ҳеалтҳ, Лабоур анд Wелфаре. 2018-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-сентябр.
- ↑ „Исланд Cоунтриэс Оф Тҳе Wорлд“. WорлдАтлас.cом. 2017-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-август.
- ↑ „令和元年全国都道府県市区町村別面積調(10月1日時点), Реиwа 1ст еар Натионал ареа оф эач префеcтуре муниcипалитй (ас оф Оcтобер 1)“ (жа). Геоспатиал Информатион Аутҳоритй оф Жапан (2019-йил 26-декабр). 2020-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-январ.
- ↑ „日本の領海等概念図“. 海上保安庁海洋情報部. 2018-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-август.
- ↑ 6,0 6,1 „жа:離島とは(島の基礎知識)“ [wҳат ис а ремоте исланд?] (жа) (wебсите). МЛИТ (Министрй оф Ланд, Инфраструcтуре, Транспорт анд Тоурисм). Министрй оф Ланд, Инфраструcтуре, Транспорт анд Тоурисм (2015-йил 22-август). — „МИЛТ cлассифиcатион 6,852 исландс(маин исландс: 5 исландс, ремоте исландс: 6,847 исландс)“. 2007-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-август.
- ↑ Учида, Жун; Тоёми, Асано; Ҳирано, Cонрад, Жапан анд Иц Маргинс: Окинаwа, Ҳоккаидо, Кореа, анд Таиwан фром тҳе Меижи то тҳе Постwар Период, 87–137-бет, ИСБН 978-1-107-19613-1, қаралди: 2024-08-01
- ↑ Милтон W. Меер, Жапан: А Cонcисе Ҳисторй, фоуртҳ эд. Ланҳам, Марйланд: Роwман & Литтлефиэлд, 2012, ИСБН 9780742541184, п. 2 (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-02-26 санасида архивланган).
- ↑ „Исландс ин Абунданcе“. Лоок Жапан. 43-жилд, № 493–504. Лимитед. 1997. 35-бет. 2023-02-26да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2015-10-18.
- ↑ „Жапанесе Арчипелаго“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-09-19 санасида архивланган), ТҳеФреэДиcтионарй.cом, ретриэвед 24 Жуне 2013.